Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Марказий Осиёнинг буюк аёллари»: Тарихий рўйхат билан танишинг

«Марказий Осиёнинг буюк аёллари»: Тарихий рўйхат билан танишинг

Фото:«Asia Plus»

«Кактакто»  нашри Марказий Осиё тарихида сезиларли сезиларли из қолдирган аёллар рўйхатини тузди. Ундан қадимги даврдан токи бугунги кунга қадар кўзга кўринган аёллар ўрин олган. 

Тўмарис

Олис тарих саҳифаларидан жой олган Тўмарис жасорати ўзбек ўқувчиларига ҳам яхши таниш. Массагет қабиласи маликаси милоддан аввалги 529 йилда форс Аҳамонийлари подшоҳи Кир IIни жанг майдонида енгишни уддасидан чиққан эди.

Бопай Хоним

Қозоқ хони Абулхайрхоннинг рафиқаси Бопай ўткир ақли, характери билан ажралиб турган. Маликанинг Ўрта ва Кичик Жуз қабилалари орасида обрўси жуда юқори бўлган.

Фото: «e-history.kz»

Нодира

Қўқон хони Умархон(ҳукмронлиги 1810-1822)нинг турмуш ўртоғи. Ўзбек классик адабиётининг вакили. Унинг даврида Увайсий каби шоиралар етишди, Қўқонда йирик адабий муҳит вужудга келди.

Фото: «Кактакто»

Қурбонжон додҳо

Қурбонжон додҳони «Олой маликаси»  деб ҳам номлашган. Қирғиз халқи қийин аҳволга тушганда ўглини қурбон бериб, халқни генотсиддан сақлаб қолгани тарих саҳифаларида қайд этилган. Зийнат тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзган.

Фото:«Nlkg.kg»

Назипа Қулжанова

Педагоги, этнограф, таржимон, биринчи қозоқ журналист-аёли. «Мактабгача таълим», «Она ва бола»  китоблари муаллифи (1923-1927). Асарлари бугунги кунда ҳам аҳамиятини йўқотмаган.

Фото:«e-history.kz»

Сайра Киизбаева

Қирғизистон ССР халқ артисти, операчиси, жамоат арбоби, педагог, профессор. Унинг даври қирғиз опера санъатида «олтин давр»  сифатида эсланади.

Фото: Слово Кыргызстана

Софя Ҳакимова

33 ёшида тиббиёт фанлари доктори даражасини олган илк тожик аёли. Тожикистон илм-фанига ҳисса қўшган жамоат арбоби. Душанбедаги туғруқхонада илк инсон генетикаси бўйича лабараториясини очган.

Фото:«Asia Plus»

Балжан Бултрикова

Балжан Бултрикова Қозоғистоннинг илк ташқи ишлар вазири саналади, БМТ минбарида қатнашган илк қозоғистонлик аёл-дипломатдир.

Фото:«Atameken Business»

Хадича Сулаймонова

Хадича Сулаймонова ҳуқуқ фанлари доктори, Ўзбекистон ССР адлия вазири ва ўзбек тилидаги жиноят ҳуқуқи бўйича илк дарсликнинг муаллифидир.

Дилбар Абдураҳмонова

Дилбар Абдураҳмонова нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда биринчи аёл-дирижёр саналади. Унинг репертуарида 60дан зиёд опера ва балет спектакллари бор.

Фото:«TheMag.uz»

Асал Сартбаева

Марказий Осиёнинг илк тан олинган олима аёлларидан бири. У вакциналарни кремний билан қоплаш усулини ўйлаб топган. Бу тиббиёт воситаларини музлатишсиз сақлаш имконини беради. Бу бутун инсоният учун муҳим ихтиро бўлиб, ҳозирда кўплаб вакциналар музлатгичда сақланмаса, айниб қолиши, ҳатто заҳарли моддага айланиши ҳам мумкин.

Фото:«Kloop.kg»

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг