Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Матбуотчилар уйи» аукциони тўхтатилди

«Матбуотчилар уйи» аукциони тўхтатилди

Фото: «Spot.uz»

Миробод тумани мажбурий ижро бюроси томонидан «Газета корпуси» номини олган Тошкент марказидаги етти қаватлик бино бошланғич баҳоси 18 млрд сўм билан аукционга қўйилгани ҳақида шу йилнинг 20 апрель куни хабар берган эдик. Хабарда умумий майдони — 9,8 минг кв. метрдан иборат бинонинг савдосига буюртмалар 2 майгача қабул қилиниши, аукцион эса 4 май куни бўлиб ўтиши айтилган эди.

Шундан сўнг «Xabar.uz»да 27 апрель куни журналист Тоштемир Муроднинг «Бино cотилмоқда. Таҳририят журналистлари энди кўчада қоладими?», 4 май куни публицист Шуҳрат Саломовнинг «Журналистларнинг уйини тортиб олишмоқчими?», 5 май куни эса ЎзАнинг сайтида «Қарзга ботирган бошқалар, «уйсиз» қолаётган журналистлар» номли мақолалар эълон қилинган эди.

Хусусан, журналист Анора Содиқова ўз мақоласида муаммони атрофлича ўрганиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Тошбозорсавдо» уюшмаси учун олинган кредит учун гаров таъминоти сифатида «Матбуотчилар уйи» қўйилганини ва оқибатда кредит пули қопланмай журналистлар «уйсиз» қолаётгани баён этган эди.

ЎзАнинг хабар беришича, матбуотдаги чиқишлар мутасаддиларни бефарқ қолдирмаган. Бугун, 6 май куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Миллий ахборот агентлигига кимошди савдосига қўйилган «Матбуотчилар уйи» савдоси тўхталганини шахсан маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг