Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ: тақиқланган ҳамда яроқлилик муддати ўтган 1,3 млрд. сўмлик товар моддий бойликлар йўқ қилинди

МИБ: тақиқланган ҳамда яроқлилик муддати ўтган  1,3 млрд. сўмлик товар моддий бойликлар йўқ қилинди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармасида  суд ҳужжатлари асосида номувофиқ ва яроқсиз деб топилган товар моддий бойликларини йўқ қилиш бўйича  тадбир ўтказилди.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га бошқарма матбуот хизмати раҳбари Марғуба Амонова маълум қилди.

Тадбир божхона, ИИБ ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари  иштирокида амалга оширилди.

Ноқонуний деб топилган товар-моддий бойликларнинг жами миқдори 1 млрд. 302 млн.  468 минг  520 сўмлик бўлиб, уларнинг аксариятини република ҳудудига олиб кирилиши таъқиқланган дори воситалари, тиббиёт, парфюмерия ва косметика буюмлар ташкил этади.

Шу тариқада 24 ижро ҳужжати якунига етказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг