Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий статистика тизими: ислоҳотлар, натижалар ва келгусидаги вазифалар

Миллий статистика тизими: ислоҳотлар, натижалар ва келгусидаги вазифалар

Фото: «Xabar.uz»

Тошкентда «Миллий статистика тизими: ислоҳотлар, натижалар ва келгусидаги вазифалар» мавзусида тадбир ўтказилди. Унда Давлат статистика қўмитаси, Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистик тадқиқотлар маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистрлари ва илмий тадқиқотчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтингларда холис ва тўғри баҳоланишини таъминлаш мақсадида, Давлат статистика қўмитаси томонидан халқаро ташкилотларнинг 23 саволномаси доимий равишда тўлдириб келинаётгани қайд этиб ўтилди. Ҳозирда қўмита Европа иқтисодий комиссияси, Халқаро валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ва бошқа бир қатор нуфузли халқаро ташкилотлар билан яқин алоқа ўрнатиб, статистика соҳасида самарали ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.

Таъкидланганидек, қарор ижросини таъминлаш юзасидан Давлат статистика қўмитасида комплекс чора-тадбирлар дастури, назорат режаси ва вазифаларнинг ҳар бир банди ижроси бўйича харакат режалари ишлаб чиқилди. Шунингдек, Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари таркиби қайтадан кўриб чиқилиб, қўмита марказий аппарати таркибида янги бошқармалар ташкил этилди.

Статистик ахборотларнинг максимал даражада очиқлигини таъминлаш мақсадида эълон қилинадиган кўрсаткичлар таркиби қайта кўриб чиқилиб, кенгайтирилди. Қўмитанинг расмий веб-сайти таҳлилий маълумотлар, бюллетенлар, доклад ва пресс-релизлар билан мунтазам равишда бойитиб борилмоқда.

Тадбирда Давлат статистика қўмитасининг масъул ходимлари тадбир иштирокчиларини қизиқтирган бошқа саволларга ҳам атрофлича жавоб қайтарди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг