Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мисрдан инсонпарварлик ёрдами келди

Мисрдан инсонпарварлик ёрдами келди

Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит С га қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг жорий йилдаги тўртинчи партияси Тошкентга етказилди.

Жами 6720 донадан иборат мазкур препаратлар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан беморларга тақсимланиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Миср ҳукумати 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ долларилик жами 800 минг дона «Даклатасвир», «Софосбувир» ҳамда «Энтекавир» дори воситаларини юртимизга беғараз кўмак сифатида тақдим этишни режалаштирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг