Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москва — Самарқанд: яна бир авиакомпания тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўймоқда

Москва — Самарқанд: яна бир авиакомпания тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўймоқда

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари»

Россиянинг «S7 Airlines» самолётлари 30 апрелдан бошлаб Москвадан Самарқандга қатнай бошлайди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати «AviationPros» сайтига маълум қилган.

Самолётлар Москванинг «Домодедово» аэропортидан Самарқандга душанба кунлари парвоз қилади. Сешанба кунлари эса «S7 Airlines» ҳаво кемалари Россия пойтахтига қайтади.

«Саёҳатчилар Ўзбекистонни ноодатий экскурсия учун манзил сифатида тез-тез танлайдиган бўлишган. Самарқанд москвалик йўловчиларга дунёнинг энг қадимий шаҳри сифатида қизиқарли бўлиши тайин», дейди «S7 Group» директори Игорь Веретенников.

Шунингдек, йўловчилар Самарқанд орқали трансфер парвозларини ҳам амалга ошира олишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг