Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилди

Москвада Ислом Каримов ҳайкали очилди

Фото: «Sputnik»

Очилиш маросимида Ўзбекистон Олий Мажлис Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев, биринчи президент рафиқаси Татьяна Каримова, Ўзбекистон хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Махмудов ва Ўзбекистон элчихонаси вакиллари қатнашди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар бермоқда.

Россия томонидан Кенгаш Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Николай Федоров, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин, Москва мэри ўринбосари Александр Горбенко ва диний ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Москвадаги Ислом Каримов ҳайкали муаллифи – британиялик ҳайкалтарош Пол Дэй.

Ҳайкал Москвадаги «Полянка» метро бекати ва Ўзбекистон элчихонаси яқинида Ислом Каримов номли хиёбонда жойлашган. Монументда Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида тасвирланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг