Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мудофаа саноати давлат қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди

Мудофаа саноати давлат қўмитаси раисига ўринбосар тайинланди

Фото: «Uza.uz»

Президент қарори билан Бекниязов Алишер Гарибжонович Мудофаа саноати давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил ноябрда Президент фармони билан Мудофаа саноати давлат қўмитаси ташкил этилганди.

Янги тузилма давлат мудофаа буюртмаларини шакллантириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш билан шуғулланади.

Қўмита Ўзбекистон Қуролли кучлари тизимини қурол-яроғ, ҳарбий техника, озиқ-овқат ва бошқа моддий буюмлар билан таъминлаши белгиланган.

Янги ташкил этилган қўмита таркибига учта давлат корхонаси – «Ўзмахсусимпекс», «Шарқ» ДУК ва Чирчиқ авиасозлик таъмирлаш заводи киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг