Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мудофаа вазирлиги делегацияси Россия Марказий ҳарбий округи тажрибаси билан танишди

Мудофаа вазирлиги делегацияси Россия Марказий ҳарбий округи тажрибаси билан танишди

Фото: «Дефенsе.Ру»

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги делегацияси Россия Марказий ҳарбий округи(МҲО) жанговар тайёргарлиги тажрибаси билан танишиш мақсадида Екатеринбург шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Халқ сўзи онлине» сайти «ТАСС»га таяниб хабар берди.

«Тошкент ҳарбий округи қўмондони генерал-маёр Баҳодир Қурбонов бошчилигидаги ҳарбий делегация Марказий ҳарбий округ жанговар тайёргарлиги тажрибаси ва кундалик фаолияти билан танишиш мақсадида Уралга келди. Екатеринбургда меҳмонлар МҲО штабига борди, шунингдек, ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари 14-армияси қўмондонлиги билан учрашди», — деди Рошупкин.

У яна таъкидлаб ўтдики, яқин кунларда меҳмонлар Челябинск вилоятида жойлашган 90-танк дивизиясига ташриф буюради. «Улар бу ерда ўт очиш ва тактик тайёргарлик бўйича Россиянинг энг янги методикасига баҳо беради, қолаверса, Чебаркулск полигонидаги иккитомонлама ўқувлар доирасидаги амалий ҳаракатларни кузатишади», — дейди полковник.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин МҲО қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Александр Лапин Тошкентга ташриф буюрганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг