Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мутахассис чойни кўп ичмасликни маслаҳат берди. Сабаб?

Мутахассис чойни кўп ичмасликни маслаҳат берди. Сабаб?

Фото: Xabar.uz

Aгар сиз кунига тўрт стакандан кам чой ичсангиз, у танага фойдали бўлади, дейди россиялик диетолог Андрей Тяжелников РИA «Новости» билан суҳбатда.

Мутахассиснинг эслатишича, ўртача дозалардаги чой фойдалидир, чунки у антиоксидант таъсирга эга бўлган фенолик бирикмалар - танинларга бой. Чой таркибидаги полифеноллар атеросклероз, қандли диабет ва гипертензия ривожланиш хавфини ҳам камайтиради.

«Aммо агар сиз жуда кўп чой ичсангиз, танин темирнинг сўрилишига халақит беради. Чой танага фақат фойда келтириши учун кунига 3-4 стакан истеъмол қилиш мақбулдир», дейди шифокор.

Чойни ортиқча истеъмол қилиш уйқусизликка ва организмнинг қўзғалувчанлигини ошириши мумкин, чунки бу ичимлик таркибида кофеин мавжуд.

Шифокор қора чойни қайноқ сув билан, кўк чойни эса 60-80 даража иссиқ сувда дамлашни тавсия қилди. Шу билан бирга, баргли чой барглари икки ёки уч марта, чой пакетлари эса бир марта дамланиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг