Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент айтган МХХни ислоҳ этиш бўйича қонун жорий йилда қабул қилинади

Президент айтган МХХни ислоҳ этиш бўйича қонун жорий йилда қабул қилинади

Фото: «President.uz»

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Лойиҳага кўра, ҳаётий муҳим миллий манфаатларнинг ташқи ва ички таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида «Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиши мўлжалланган.

Мазкур қонун лойиҳасини тайёрлаш муддати 2018 йил 10 октябрга қадар этиб белгиланди. Унга Президент девони, МХХ, ИИВ, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги масъул этилди.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида давлатни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш соҳасида Миллий хавфсизлик хизматининг вазифа ва функциялари, ҳуқуқий мақоми, ваколатлари ҳамда бу соҳадаги парламент назоратининг механизмлари ва фаолиятнинг самарадорлиги мезонлари белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида Миллий хавфсизлик хизмати идоралари фаолиятини ҳам ислоҳ қилиш вақти келганини таъкидлаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг