Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда 14 асрлик қўлёзма китоб ва тангалар топилди (фото)

Наманганда 14 асрлик қўлёзма китоб ва тангалар топилди (фото)

Ахсикентда VIII асрга оид 27 та ноёб қўлёзма ҳамда айнан шу асрга оид Аббосийлар зарб этган 68 та танга топилди.

Топилмалар Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуаси фондига топширилган.

– VIII асрга оид Аббосийлар ҳукмронлиги давридаги кумуш тангалар ҳам араб ёзувидаги бежирим хатга эга. Қўлёзма китобда ҳандаса, риёзиёт, илми нужум, тиббиётга оид қимматли маълумотлар бор. Улар орасида Сомоний ва Қорахоний ҳукмдорлар даврида ҳамда 1667-1670 йилларда Швеция, 1836 йилда Буюк Британияда чиқарилган тангалар мавжуд, – дейди археопарк директори Анвар Икром.


Илк кумуш тангалар милоддан аввалги III асрда чиқарилган. Унинг юза қисми – аверсига подшонинг сурати, орқа томони – реверсига эса ҳар хил худолар, муқаддас ҳайвонлар тасвири солинган ёки подшоларнинг номи ёзилиб, тамғаси туширилган.

Ахсикент комплекс экспедицияси Ахсида Умаршайх Мирзонинг резиденцияси ўрни – Яккайигит боғида қазишма ишларини бошлаганлар. Топилмалар кенг жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. 

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг