Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда иззат-икром билан кузатилган Бозоров Фарғонада қарсаклар билан қарши олинди

Наманганда иззат-икром билан кузатилган Бозоров Фарғонада қарсаклар билан қарши олинди

Фото: «Дарё»

Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари ўзгаришига оид хабарлар расман тасдиқланди. Кейинги олти ой давомида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 2016 йилдан бери Наманган вилоятини муваффақиятли бошқариб келган Хайрулло Бозоров жорий йилнинг бугунидан Фарғона вилоятига раҳбарлик қилади.

Эътиборлиси, Х. Бозоров Намангандан иззат-икром билан кузатиб қўйилган бўлса, Фарғонада қарсаклар билан кутиб олинди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Шу пайтгача Фарғона вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Шуҳрат Ғаниев Бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани ҳали расман тасдиқлангани йўқ. Бироқ Фарғонада бўлиб ўтган бугунги йиғилишда мамлакат Бош вазири Абдулла Арипов уни ўзига ўринбосар бўлаётганини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг