Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навбаҳорда икки қишлоқни боғловчи кўприк бузилди. Аҳоли бундан норози

Навбаҳорда икки қишлоқни боғловчи кўприк бузилди. Аҳоли бундан норози

Фото: «Navoitoday»

Навоий вилояти, Навбаҳор туманининг Ғужбоғтепа ҳамда Суғдиёна қишлоқлари ўртасидан ўтувчи зовурда халқ томонидан ҳашар йўли билан қурилиб, 14 йилдан буён фойдаланиб келинаётган кўприк ўтган ҳафта ирригация корхонаси томонидан қазиш ишлари вақтида бузиб ташланган. Бу ҳақда «Navoitoday» хабар берди.

Халқнинг қаршилигига қарамасдан амалга оширилган мазкур иш юзасидан аҳоли туман масъулларига мурожаат қилган бўлса-да, бугунгача масала ҳал этилгани йўқ, дейилади хабарда.

Фото: «Navoitoday»

Маҳаллий аҳоли энди қайси йўлдан қатнайди? Фотолардан кўриш мумкинки, энди улар (айниқса, болалар) ўз соғлиғини хавфга қўйиб, зовурдан хатлаб ўтишга мажбур.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг