Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навбатдаги петиция: Автотранспортдан фойдаланишда мажбурий ишончномани бекор қилиш таклиф этилди

Навбатдаги петиция: Автотранспортдан фойдаланишда мажбурий ишончномани бекор қилиш таклиф этилди

Фото: «Xabar.uz»

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида автотранспорт воситасидан фойдаланиш учун талаб этиладиган мажбурий ишончнома олиш тизимини бекор қилиш ҳақида петиция овозга қўйилди.

Жамоавий мурожаат муаллифининг таъкидлашича, автотранспорт воситасидан фойдаланиш учун мажбурий ишончнома олиш тизими бекор қилинса, мамлакатимиз миллий суғурта тизими ва туризм соҳаси янада ривожланади. Бундан ташқари, фуқароларнинг ортиқча овора бўлишлари ва ортиқча харажатларни сарфлашларининг ҳам олди олинади. 

Қайд этилишича, бугунги кунда ушбу тизим қуйидаги ноқулайликларни келтириб чиқармоқда:

  • биринчидан, бир оила аъзолари умумий мулк бўлган автомототранспорт воситасидан эркин фойдалана олмаяптилар;
  • иккинчидан, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ходими ёки оиланинг номига ишончнома берилган аъзосига қарамлик ҳолатининг мавжудлиги ноқулайликларни юзага келтирмоқда;
  • учинчидан, ишончномани олиш учун ортиқча оворагарчилик ва вақт сарфланади;
  • тўртинчидан, фуқароларнинг кўпчилиги автомототранспортга меҳр қўйгани инобатга олинадиган бўлса, бу ҳолатда суғурта маданияти ривожланмайди.

Хорижий давлатлар, хусусан Россия Федерациясида мажбурий суғурта тизими йўлга қўйилганлигини кўриш мумкин. Бу ўз навбатида, суғурта бозорининг ривожланишига катта таъсир кўрсатган. Ушбу тартиб хорижий меҳмонларга аэропортнинг ўзида суғурта пакетини расмийлаштириб, автотранспорт воситасидан фойдаланиш имкониятини беради.

«Юқоридагиларни инобатга олиб, ишончнома ўрнига суғурта полисларини жорий этишни таклиф қиламиз. Бу ҳолат миллий суғурта тизимини ривожланиши ва минглаб қўшимча ишчи ўринлари яратилиши, аҳоли суғурта маданиятининг ўсишига сабаб бўлади. Натижада ижарага берувчилар ўз автотранспортларини суғурта шартномаси асосида туристлар ва юртимиз фуқароларига содда тартибда ижарага беришлари учун имконият яратилади», — дейилади мурожаатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг