Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоий, Самарқанд ва Бухорони бирлаштирган янги туризм ҳалқаси ташкил этилди

Навоий, Самарқанд ва Бухорони бирлаштирган янги туризм ҳалқаси ташкил этилди

Сўнгги йилларда сайёҳлар томонидан янги туризм объектларини кашф этиш ва ноодатий жойларга саёҳатларни амалга оширишга қизиқиш ортиб бораётганлиги кузатилмоқда.

Туризм қўмитаси ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда туризм турларини диверсификация қилиш ва сайёҳлар қолиш муддатини узайтириш мақсадида Буюк Ипак йўлининг «Зарафшон – Қорақум йўлаги» бўйича янги туризм маршрутини ўз ичига олган Навоий, Самарқанд ва Бухоро вилоятининг туризм ҳалқаси ишлаб чиқилди.

Ҳозирги кунда ушбу туризм ҳалқасидаги объектлар сайёҳларни қабул қилишга тайёрланди ва Буюк Ипак йўлининг «Зарафшон – Қорақум йўлаги» туристик маршрути номи остида ишга туширилганлиги муносабати билан, сайёҳларга қулайликлар яратиш ва саёҳат дастурларини ишлаб чиқишда юқоридаги туристик маршрут бўйлаб саёҳатларини ташкил этиш тавсия этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг