Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда адолат ва маърифат сайли ташкил этилди

Навоийда адолат ва маърифат сайли ташкил этилди

Фото: «Xabar.uz»

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида «Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак!» шиори остида вилоятдаги барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамкорлигида «Ҳуқуқий ахборот кунлари» тадбири ўтказилди.

Уч кун давом этган тадбир давомида масъул идоралар вакилларидан ташкил топган 9 та тарғибот гуруҳи аъзолари тумандаги барча маҳаллалар, меҳнат жамоалари, таълим муассасалари ҳамда аҳоли хонадонларига кириб боришди. Мулоқотларда одамларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, янги қонун ҳужжатларининг моҳиятини аҳолига тушунтириш ва фуқароларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

«Ҳуқуқий ахборот кунлари» доирасида ҳуқуқий мавзудаги 10500 та буклет, флаер, китобчалар тарқатилди.

«Ҳар бир оилага – бир китоб» лойиҳаси доирасида аҳолига 600 та ҳуқуқий ва бадиий китоб берилди.

Тадбирлар давомида нотариуслар томонидан 27 та сайёр нотариал ҳаракат амалга оширилди. Шунингдек, тадбирда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотлар давомида ҳуқуқий, оилавий, уй-жой, кадастр, кредит олиш ва бошқа 600 дан ортиқ масала жойида ҳал қилинди.

«Ҳуқуқий ахборот кунлари»нинг учинчи куни тумандаги истироҳат боғи ва марказий стадионда эрта тонгдан барча «Адлия сайли»га йиғилди. Унда вилоят прокуратураси, ички ишлар, мудофаа, фавқулодда вазиятлар, солиқ, божхона, соғлиқни сақлаш бошқармалари, касаба уюшма ташкилотлари, банклардан иборат жами 53 та ташкилот «ҳуқуқий ахборот бурчаклари» билан иштирок этди.

Фото: «Xabar.uz»

Сайилнинг яна бир муҳим тадбирларидан бири ёшларга фуқаролик паспортининг топширилиши бўлди. Туман паспорт бўлими томонидан 10 нафар ёшга тантанали равишда паспортлар топширилди.

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ташкилотларга вилоят адлия бошқармасининг «Ташаккурнома»си топширилди.

Маруса Ҳосилова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг