Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: тафсилотлар

Навоийда мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: тафсилотлар

Видеодан кадр.

Навоий вилояти, Нурота тумани, «Истиқлол» МФЙ ҳудудида жойлашган Сойикечар қишлоғида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум бўлишича, мопедда ҳаракатланиб келаётган икки нафар йигитча кутилмаганда транспорт воситаси бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонидан келаётган «Cobalt» русумли автомашина билан тўқнашиб кетган.

Аниқланишича, улар Нурота туманидаги 14-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчилари бўлган. Ўқувчилардан бири синфдошининг отасига тегишли «Lochin» русумли мототранспорт воситасини бошқариб келаётган бўлиб, етарли тажрибага эга эмаслиги сабабли бошқарувни йўқотган. Натижада ҳар икки транспорт воситасига жиддий зарар етган. Яхшиямки, ушбу ҳодиса оғир тан жароҳатлари ёки янада аянчли оқибатлар билан якунланмади.

Эслатиб ўтамиз, мототранспорт воситасини бошқариш ҳам маълум билим, малака ва масъулият талаб қилинган эди. Мопед ҳайдовчилари ҳам барча ҳайдовчилар каби йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этишлари шарт.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда чоралар кўрилиб, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари профилактик суҳбат ўтказиш мақсадида бўлим биносига чақиртирилган.

«Суҳбат давомида бундай хатти-ҳаракатлар оғир тан жароҳатлари ёки ўлим билан якунланиши мумкинлиги тушунтирилди. Шунингдек, таъсирчан профилактик видеоролик намойиш этилди. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан фарзандлар устидан доимий назорат ўрнатиш юзасидан тилхатлар олинди»,-деди Навоий вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Фаёзжон Қосимов.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг