Навоийдаги қурилиш дўконларида сифатсиз маҳсулот аниқланди

Навоийда сифатсиз руҳланган пўлат лист маҳсулоти аниқланди. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Назорат инспекцияси хабар берди.
Навоий вилояти Навбаҳор туманида жойлашган “ААА” МЧЖ қурилиш моллари дўконидан истеъмолчилар ҳуқуқлари поймол бўлишини олдини олиш мақсадида Хитой давлатида ишлаб чиқарилган иссиқ пўлатдан ясалган руҳланган металл лист маҳсулотига назорат хариди тадбирлари ўтказилди.
Мазкур танлаб олинган металл лист маҳсулоти аккредитациядан ўтган синов лабораториясига топширилиб, олиб борилган таҳлиллар жараёнида тегишли стандарт талабларига кўра қуйидаги номувофиқликлар аниқланди:
• масса цинкового покрития, яъни икки томонлама 1 м² прокатдаги цинк қатлами массаси меъёрдан камлиги;
• қопламанинг қалинлиги белгиланган талабларга жавоб бермаслиги; маҳсулотнинг нисбий чўзилиш кўрсаткичи талаб даражасида эмаслиги.
Юқорида номувофиқ деб топилган руҳланган пўлат лист маҳсулотларидан қурилишда фойдаланиш қуйидаги салбий оқибатларга олиб келиши мумкин:
• қисқа вақт ичида коррозияга учраши ва яроқсиз ҳолатга келиши;
• шамол ва ташқи таъсирларга чидамсиз бўлиши;
• биноларнинг конструктив барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши;
• қурилиш маҳсулотларининг хизмат муддатини кескин қисқартириши.
Ушбу номувофиқ топилган металл лист маҳсулотларини реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорларга нисбатан тегишли чоралар кўриш ва бозор савдо нуқталаридан чиқариш бўйича мутасадди идораларга мурожаатлар юборилди ҳамда масала назоратга олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter