Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нирмала Десикан: «Ўзбекистон дунёга тобора очилиб бормоқда»

Нирмала Десикан: «Ўзбекистон дунёга тобора очилиб бормоқда»

Нирмала Десикан — Ҳиндистон истеъмолчилар ассоциацияси раҳбари.

Фото: «Consumer.tn.gov.in»

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов бугун, 2018 йил 26 февраль куни Ҳиндистон истеъмолчилар ассоциацияси раҳбари Нирмала Десикан хоним билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мулоқот чоғида томонлар федерация билан ассоциация ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандумда белгилаб берилган вазифаларни ҳаётга татбиқ қилиш юзасидан фикр алмашди.

Десикан хоним сўнгги йилларда Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон ташқи дунёга тобора очилиб бораётганидан хабардор эканини айтди ва федерацияда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан қизиқди.

Жаҳонгир Саримсоқов Нирмала хонимга федерация 2017—2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги устувор вазифалардан бири бўлган жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаол иштирок этаётганини, бугунги кунда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш баробарида уларнинг истеъмол маданиятини ҳам оширишга жиддий эътибор қаратилаётганини, шунингдек, мамлакатда туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва бу йўналишда ҳар иккала ташкилот ўртасида ўзаро ҳамкорликда қилиниши мумкин бўлган масалаларнинг айрим жиҳатлари ҳақида фикр билдирди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг