Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Номаълум фуқаро Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатидан экологияга зарар етказмасликни сўради

Номаълум фуқаро Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинатидан экологияга зарар етказмасликни сўради

Фото: Спутник

Экологияни ҳимоя қилиш каналига Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати томонидан экологияга етказилаётган зарар ҳақида пост қўйилди.

«Номаълум фуқародан келган нома: АГМК, уят, уят!

Етар энди, бас энди! Айни шу дамларда Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳрида ёқимсиз ҳид тарқалаяпти. Газ ҳиди бу.

Эҳ, АГМК, сен Қурама тоғларининг бағрини тилиб, маъдан оласан. «Крутой» корхонасан. Аммо, нега экологияга тупуриб қўйгансан?

Қачон, айт, қачон заҳарли тутунни тунги соатларда халққа юборишни тўхтатасан? Болаларни соғлиғига ёмон таъсир қилади бу!

Биламан, сен бу гапларга парво қилмайсан. Чунки, бет қотиб кетган».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг