Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нью-Йоркка авиапарвозлар кескин оширилмоқда

Нью-Йоркка авиапарвозлар кескин оширилмоқда

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари»

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси жорий йилнинг 5 апрелидан 25 октябригача Тошкент-Нью-Йорк-Тошкент йўналишида иккинчи мунтазам қатновни йўлга қўяди.

МАК ахборот хизматининг хабарига кўра, парвозлар пайшанба кунлари замонавий «Boeing-787 Dreamliner» самолётларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

Пайшанба: HY-101 Тошкент 05:45 – Нью-Йорк 10:00

Пайшанба: ҲЙ-102 Нью-Йорк 12:45 – Тошкент 09:25 (+1)

2018 йилнинг 29 майидан 17 сентябригача мазкур йўналишда учинчи мунтазам қатнов йўлга қўйилади. Парвозлар ҳафтанинг сешанба кунлари замонавий «Boeing-787 Dreamliner» самолётларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади (маҳаллий вақт):

Сешанба: HY-101 Тошкент 05:45 – Нью-Йорк10:00

Сешанба: HY-102 Нью-Йорк 12:45 – Тошкент 09:25 (+1)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг