Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Обод қишлоқ»: бу галги манзил — Мирзачўл

«Обод қишлоқ»: бу галги манзил — Мирзачўл

Фото: «Халқ билан мулоқот / Диалог с народом»

Жорий йилнинг 7 апрель куни Мирзачўл туманида «Обод қишлоқ» дастурини амалга оширишни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясининг сайёр йиғилиши ўтказилди.

Топшириққа асосан, 7-15 апрель кунлари Республика ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Ғалаба МФЙда «Обод қишлоқ» дастури доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Фото: «Халқ билан мулоқот / Диалог с народом»

Ҳудуддаги уй-жойга муҳтож бўлган оилалар учун 2 та бўш турган ерда 160 та намунавий арзон уй-жойлар қуриш учун ер ажратилди. Биринчи ҳудудда қуриладига 112 та уй 8 та пудратчи қурилиш ташкилотига тақсимлаб берилди.

Шу билан бирга, 15 апрель ҳолатига 120 та уйда ер ишлари бажарилиб, траншея қазилди. Бетон-фундамент ишларини бажариш учун зарур шағал ва цемент маҳсулотлари пешма-пеш келтирилмоқда. Айни вақтда 24 тонна цемент ва 14 та машинада қум-шағал келтирилди. Бундан ташқари, Фориш туманидаги карьердан темир йўл орқали 20 та вагонда бетон қоришмаларига мўлжалланган шағал келтирилди.

Коммунал хўжалик инфраструктураси (сув, газ ва электр таъминоти, йўллар қурилиши) билан боғлиқ ишлар бўйича эса электр таъминоти соҳасида 5,5 км. узунликдаги кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 2 та трансформатор пунктларини янги қуриш; 18,3 км. узунликдаги кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 3 та трансформатор пунктларини реконструкция қилиш; 9,9 км. узунликдаги кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 5 та трансформатор пунктларини мукаммал таъмирлаш режалаштирилди.

Фото: «Халқ билан мулоқот / Диалог с народом»

Газ таъминоти бўйича 5 км. газ қувурларини таъмирлаш, бўяш, 27 та газ тақсимлаш пунктини ва 1800 та газ ускуналарини тафтиш қилиш режалаштирилган бўлиб, 48 та газ ускунлари тафтиш қилинди ва Ўзбекистон МФЙдаги 11,3 км. газ қувурлари демонтаж қилинди.

Бундан ташқари, йўл қурилиши соҳасида маҳалладаги мавжуд 16,6 км. йўллардан 10,3 км. қисмига асфальт қопламаси ётқизилади. Йўлларни таъмирлаш учун Чимқўрғон карьеридан темир йўл орқали 105 та вагонда 7200 тонна қум-шағал аралашмаси келтирилди.

Қолаверса, 717 метр узунликдаги эски лотоклар қазиб олиниб, янги латок ўрнатиш учун жойлари тайёрланди. Ҳозирги вақтга қадар 240 метр узунликдаги янги лотоклар келтирилди.

Кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ишлари бўйича 36 та таъмирталаб уйларнинг 20 тасининг том қисмидаги эски шиферлари олиниб, янги шифер ўрнатилмоқда.

Фото: «Халқ билан мулоқот / Диалог с народом»

Бугунги кунгача жами 18,6 тонна цемент, 7754 та шифер, 380 кг. мих, 2000 метр река, 5,5 тонна охак ва бошқа материаллар келтирилди.

Бугунги кунгача жами 638 нафар шахс тиббий кўрикдан ўтказилди, 71 та касаллик аниқланган шахсларга амбулатор шароитда даволаниш тавсия этилди. 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 2 ортопедик маҳсулотлар олиб берилди, 4 нафар фуқаро туман касалхонасига даволанишга ётқизилди.

Шунингдек, 325 та чўпкари (барак) уйларда яшовчи хонадон эгаларига техник кадастр ҳужжати тайёрлаб берилди. 36 та кўп қаватли уйлар атрофидаги 878 та ҳожатхоналар тозаланди ва дезинфекция қилинди, 242 та ҳожатхона ўраси тозалаб олинди.

Тумандаги эҳтиёжманд оилаларга гуманитар ёрдам сифатида 37 та кўрпача, 2 та одеял, 26 та ёстиқ, 9 та гилам, 79 та турли ўлчамдаги кийим-бошлар, 113 та коропкада ҳар хил турдаги кийим-кечаклар ва оёқ кийимлар келтирилди.

Бундан ташқари, Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси томонидан 1 та қорамол, 1,0 тонна ўсимлик ёғи, 1 тн шакар, 1 тонна макарон, 500 кг. печёний, 390 кг. чой, 300 кг. туз беғараз ҳомийлик сифатида келтирилди.

Ушбу хабар «Халқ билан мулоқот / Диалог с народом»

гуруҳи маълумотлари асосида тайёрланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг