Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Одам савдосида айбланган "Соня" Ўзбекистонга депортация қилинди

Одам савдосида айбланган

Фото: Истанбул консулхонаси.

Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида тезкор тадбирлар ўтказилди. Натижада одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган Рахматова Санобар (1974 йилда туғилган, “Соня” лақаби билан танилган) Ўзбекистонга депортация қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди. 

У 2013–2015 йилларда Бангкок шаҳрида фоҳишахона ташкил этиб, ватандош аёлларни юқори даромадли иш ваъдаси билан алдаб, Қозоғистон орқали Таиландга олиб бориб фоҳишалик қилишга мажбурлаган жиноий гуруҳ таркибида фаол иштирок этганликда айбланган. 

"Мазкур шахснинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан жабрланган фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёки унинг қуйи тизимларига, шунингдек, Истанбулдаги Бош консулхонага мурожаат қилишга чақирамиз", дейилади консулхона хабарида. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг