Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олмалиқда телефон тузатувчи уста мижозга янги телефон олиб берди

Олмалиқда телефон тузатувчи уста мижозга янги телефон олиб берди

Фото: «YouTube»

Олмалиқ шаҳрида истиқомат қилувчи Н.Воҳидова «НТС» русумли мобил телефонини тўсатдан ерга тушириб юборади. Шундан сўнг у телефонини таъмирлаш, яъни экранни алмаштириш учун устага мурожаат қилади.

Телефонни қабул қилиб олган уста уни таъмирлаш ўрнига «йўқолиб қолади». Бир неча ойлик оворагарчиликдан сўнг Н.Воҳидова Олмалиқ шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди. Жамият вакилларининг саъй-ҳаракати ва тушунтириш ишларидан сўнг телефон устаси истеъмолчига худди шу русумдаги телефон аппаратини харид қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг