«Олтин қалам» ХХ Миллий мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бошланди
Айни дақиқаларда Тошкент шаҳридаги Халқаро анжуманлар саройида «Олтин қалам» ХХ Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
Тақдирлаш маросимида дастлаб рағбатлантирувчи номинациялар ғолиблари эълон қилинди.
Унга кўра:
- «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш ислоҳотлари ёритилган энг яхши материаллар учун» — «Маҳалла» газетаси жамоаси. Мукофотни бош муҳаррир Бахтиёр Абдусатторов қабул қилиб олди.
- «Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиётни тарғиб қилувчи энг яхши материаллар учун» — «Янги Ўзбекистон» газетаси вакили Боборавшан Ғозиддинов.
- «Давлат тилини ривожлантириш ва нуфузини янада оширишга бағишланган энг яхши материаллар учун» — фахрий журналист Зуҳриддин Исомиддинов.
- «Аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ислоҳотлардаги иштироки ёритилган энг яхши материаллар учун» — «Саодат» журнали муҳаррири Феруза Орипова.
- «Жамиятдаги долзарб мавзуларга бағишланган энг яхши танқидий-таҳлилий материаллар учун» — «21 аср» газетасининг Қорақалпоғистон ва Хоразм бўйича мухбири Рўзимбой Хасанов.
- «Спорт соҳасидаги ислоҳотларнинг натижалари ёритилган энг яхши материаллар учун» — «Спорт» телеканали катта муҳаррири Шафоат Толибжонова.
- «Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган энг яхши миллий контент учун» — «Қисқаси» лойиҳаси муаллифи Жалолиддин Мирзаев.
- «Ёшларга оид давлат сиёсати ёритилган энг яхши материаллар учун» — «Миллий тикланиш» газетаси журналисти Зулфия Юнусова.
- «Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун» — Эшқобил Шукур.
- «Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун» — «Навбаҳор» газетаси бош муҳаррири Жамолиддин Мирзаев.
- «Энг яхши фоторепортаж учун» — Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) фотомухбири Алмурат Мамадаминов.
Маълумот учун, рағбатлантирувчи номинациялар ғолибларига 41 миллион 200 минг сўм миқдорида мукофот тайинланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter