Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ота-онамнинг Ислом Каримовга ҳурмати жуда баланд эди» — тинчликни орзу қилган афғонистонлик ўзбек қизи

«Ота-онамнинг Ислом Каримовга ҳурмати жуда баланд эди» — тинчликни орзу қилган афғонистонлик ўзбек қизи

Фото: ЎзА

Нотинчлик, беқарорлик бор жойда кўпроқ халқ, оддий одамлар жабр чекади. Ахир тинчлик бор жойда инсон хотиржам яшайди, орзу умидлар қилади. Шу жиҳатдан афғон халқи узоқ йиллардан бери мамлакатдаги беқарорликдан азият чекиб келади. Ана шундай шароитда ўсиб улғайган афғонистонлик ўзбек қизи Асила Набизода ҳам ўз юртида тинчлик ўрнатилишини доим орзу қилиб келган. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

«Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзуидаги Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясини бевосита кузатиш учун Тошкентга келган А.Набизода биз билан суҳбатда ўз ватани тақдирига дахлдор бундай нуфузли конференция ташкил этилганидан жуда мамнун эканини билдирди.

Афғонистоннинг Самангон вилоятида туғилиб ўсган Асила ўзи ўзбек қизи бўлгани учун ҳам Ўзбекистон ҳаёти билан доим қизиқиб келган.

Ўзбекистондаги тинчлик ва барқарорлик, тараққиёт, халқнинг фаровон турмушига доим ҳавас билан қараганмиз. Айниқса, бу заминда катта шукуҳ билан ўтадиган байрамлар, сайилларни телеканаллар орқали оилавий томоша қилардик. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовга ота-онамнинг ҳурмати жуда баланд эди. Бу инсон афғон муаммоларига доим эътибор қаратган, афғон халқига доим ёрдам беришга ҳаракат қилган. Бу хайрли ишларни Президент Шавкат Мирзиёевнинг давом эттираётганидан жуда мамнунмиз. Афғонистонга оид конференцияни ташкил этишдаги ташаббусларидан бутун афғонистонликлар миннатдор. Конференцияни бевосита кузатиш учун бизга имконият яратиб берилди. Айни пайтда интернет орқали конференция доирасида бўлаётган воқеалар ҳақида Афғонистондаги яқинларимиз билан мулоқот қилиб турибмиз. Халқнинг хурсандчилигининг чеки йўқ. Улар конференцияда катта натижаларга эришилишидан жуда умидвор.

Асила Набизода

Асила Набизода Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғанининг 2017 йил декабрь ойида мамлакатимизга ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказини ташкил этиш бўйича имзоланган битим доирасида айни пайтда Термиз давлат университетида ўзбек тили ва адабиёти факультетининг бакалавр йўналиши бўйича таълим олаётган 96 афғонистонлик талабадан бири.

Фурсатдан фойдаланиб у таълим олиш учун яратилган шарт-шароитлар, таълим бериш услуби юқори даражада эканини билдирди. Келгусида Асила ўз юртига бориб ўзбек тили ва адабиётидан нафақат ўқувчиларга таълим бериш, балки Ўзбекистон тарихи, маданияти, бой анъаналари билан уларни таништиришни мақсад қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг