Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари қасамёд қилди

Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари қасамёд қилди

24 сентябрда жорий йилда Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган биринчи босқич курсантларининг тантанали «Ватанга қасамёд» тадбирлари бўлиб ўтди.

Хусусан, эрта тонгдан Қуролли Кучлар академиясида мазкур олий ҳарбий таълим муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига янги қабул қилинган курсантлар Ватанга қасамёд қабул қилди.

Тантанали тадбирда мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари генерал-майор Ҳамдам Қаршиев, Мудофаа вазирлиги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ҳарбий хизматчилар, ота-оналар ва курсантлар иштирок этди.

Шунингдек, Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида курсантлар Ватанга қасамёд келтириш учун саф тортди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юрти, Aхборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ҳам «Ватанга қасамёд» тантаналари юқори савияда ўтказилди.

Aлоқа институтидаги маросимда кенг жамоатчилик вакиллари юртимизда ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шароитлар, уларнинг ижтимоий ҳимояси йўлидаги ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, барчанинг ўқиш ва кейинги хизматларига муваффақиятлар тилади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг