Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекистон темирйўллари» Иссиқкўлга қатновчи поездлар учун чегирма жорий қилди

«Ўзбекистон темирйўллари» Иссиқкўлга қатновчи поездлар учун чегирма жорий қилди

Фото: «Nuz.uz»

«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ «Тошкент — Балиқчи — Тошкент» йўналишида бир қатор чегирмалар эълон қилди.

Масалан, эндиликда люкс ва купелар учун поезд жўнашидан 45 – 31 кун аввал чипта харид қилганларга 45 фоиз чегирма жорий қилинади, 30 – 6 кун аввал харид қилганлар эса 35 фоиз чегирмага эга бўладилар.

Шунингдек плацкартлар учун ҳам чегирмалар жорий қилинади. Поезд жўнашидан 45 – 31 кун аввал чипта харид қилувчилар 35 фоиз, 30 – 6 кун аввал харид қилувчилар эса 25 фоиз чегирмага умид қилишлари мумкин.

Агар йўл чипталари битта мамлакат ҳудудида юриш учун олинадиган бўлса, ушбу чегирмалар жорий этилмайди. Бундан аввал тарқатилган хабарларга қараганда, плацкартлар учун чипталар 378 минг сўмдан (45 долларга яқин) бошланади, купе учун эса 515 минг сўм (62 долларга яқин) бўлади.

Тошкент – Бишкек – Балиқчи (Иссиқкўл) – Тошкент йўналиши бўйича илк поезд 22 март куни Тошкентдаги вокзалдан йўлга чиққан эди. Бу состав тўққизта вагондан, люкс, купе, плацкарт ва вагон-ресторандан ташкил топган. Поезд 300 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, пайшанба кунлари Тошкентдан йўлга чиқади. Масофани 25 соатда босиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг