Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сентябрдан аҳолини пневмонияга қарши эмлаш бошланади

Сентябрдан аҳолини пневмонияга қарши эмлаш бошланади

Иллюстратив фото

Коронавиурсга қарши кураш штаби аъзоси, эпидемиолог Рустам Икромовнинг «Шифобахш» каналига маълум қилишича, ҳар йили куз ва қиш фаслида ҳаво томчи орқали юқадиган касалликларни кўтарилиши кузатилади.

«Бу шифокорлар тилида микст-инфекция дейилади яъни қўшилиб касаллик чақириши мумкин бўлган ҳолат кузатилиши мумкин. Грипп ва пневмония чақирувчи вирусли касалликларни коронавирус билан биргаликда келиши вирусни кучайишини ва бундан ҳам оғирроқ даражага олиб келишини тахмин қилиш мумкин», – деди мутахассис.

Унинг қайд этишича, айни кунларда грипп ва пневмонияга қарши эмлаш учун ҳукумат даражасида керакли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Вакциналарни четдан олиб келиш ва жойларда эмлаш пунктларини ташкил қилиш ишлари юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Бу ишлар сентябрь ойидан бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг