Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Давлат бошқарувига оид терминларнинг изоҳли луғати нашр қилинди

Давлат бошқарувига оид терминларнинг изоҳли луғати нашр қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тадқиқотчиси, Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Нурилло Тухтасиновнинг «Давлат бошқарувига оид терминларнинг изоҳли луғати» нашрдан чиқди.

Қайд этилишича, изоҳли луғат китобхонлар оммаси, давлат хизматчилари, хусусан ёшларнинг давлат бошқарувига доир билимларини оширишни назарда тутади. Унда 600 дан ортиқ термин, сўз ва сўз бирикмалари ўрин олган.

Муаллифга кўра, айни кунларда китоб асосида «UzPA» номли мобил илова яратиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Иловага давлат бошқарувига оид 600 дан ортиқ терминларнинг ўзбек, инглиз, рус ва корейс тилларидаги версиялари ҳам матн, ҳам аудио шаклда жойланади. Бу фойдаланувчида нафақат сўзларнинг маъносини билиш, балки уларни ўзбек ва хорижий тилларда тўғри талаффуз қилиш кўникмасини ўрганишига ёрдам беради.

Шунингдек, иловада қўшимча равишда саводхонлик тести, «Темур тузуклари» асосида ўзига хос пазлли ўйин жой олади. Бу фойдаланувчи учун илованинг қизиқарлилигини оширади.

Таъкидланишича, илова тез кунда «Play Market» ва «App Storе» платформаларига жойлаштирилади ва барча учун бепул юклаб олиш имконияти яратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг