Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда она сути ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланади

Ўзбекистонда она сути ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланади

Фото: «medportal.org»

Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–574-сон, 23.10.2019 й.). Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қонунга мувофиқ, она сути билан озиқлантиришни тарғиб қилиш соғлиқни сақлаш органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан аҳоли ўртасида мунтазам равишда ахборот-тушунтириш тадбирларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

Шунингдек, болаларни она сути билан озиқлантириш учун шароит яратиш мақсадида давлат муассасаларида, ташкилотларида, автовокзаллар, аэропортлар, темир йўл вокзаллари, маданий-кўнгилочар муассасаларда махсус жойлар ажратилади.

Қонунга кўра, болалар учун она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди.

Она сутининг ўрнини босувчи маҳсулот тўғрисидаги ҳар қандай ахборот она сутининг фойдаси ва афзаллиги тўғрисидаги кўрсатмани ўз ичига олган бўлиши керак.

Шу билан бирга, Қонунга кўра гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун ишлаб чиқариладиган ҳамда олиб кириладиган, Ўзбекистон ҳудудида сотиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сертификатлаштирилиши ҳамда сифат ва хавфсизлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг