Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда реновация дастури жорий этилади. Бу нима?

Ўзбекистонда реновация дастури жорий этилади. Бу нима?

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.

Мурожаатномада Президентимиз йирик мегаполисларнинг бу борадаги тажрибасини ўрганган ҳолда, реновация дастурини, яъни, фойдаланиш муддати тугаб, эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич энг замонавий шароитга эга бўлган янги уйлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш лозимлигини айтди.

Ҳукумат уч ой муддатда кўп қаватли уй-жой фонди тўлиқ хатловдан ўтказилишини таъминлаши керак. Йирик мегаполисларнинг бу борадаги тажрибасини ўрганган ҳолда, реновация дастурини, яъни, фойдаланиш муддати тугаб, эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич энг замонавий шароитга эга бўлган янги уйлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш лозим.

«Реновация — бу нима? Яқинда Тошкентда шундай тажриба бўйича лойиҳани кўрдик. Аҳоли уйи эски бўлса-да, ўз маҳалласидан четга чиқиб кетишни истамайди. Шунинг учун унинг уйи ёнидан кўпқаватли уй қурамиз. Ҳамма шароити бор уйга шу маҳалланинг ўзидаги аҳоли кўчиб ўтади. Реновация дастури шундай амалга оширилади», деди Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг