Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юртимизда «Халқаро Зиёрат туризми ҳафталиги» бўлиб ўтади

Юртимизда «Халқаро Зиёрат туризми ҳафталиги» бўлиб ўтади

Фото: Xabar.uz

1−3 ноябрь кунлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларида «Халқаро Зиёрат туризми ҳафталиги» бўлиб ўтади. Ҳафталик доирасида ислом иқтисодиёти, ҳалол туризм, ислом санъати ва бошқа мавзуларда кўплаб конференция, фестивал, кўргазма ва ярмаркалар ўтказиш режалаштирилган.

31 октябрь куни Самарқандда мазкур ҳафталикка бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида халқаро ҳафталикдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳиятини юзага чиқариш, мамлакатни жаҳон цивилизациясининг муҳим марказларидан бири сифатида танитиш, жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар томонидан юксак эътирофга сазовор бўлиш, шунингдек, зиёрат туризми хизматларини диверсификация қилиш ҳамда туризм экспортини оширишдан иборат эканлиги таъкидланди.

Қайд этилишича, туризм ҳафталиги Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди. Ҳафталикка Абу Дабидаги Тоба муассасаси раиси Ал-Ҳабиб Али ал-Жаъфарий, Al Nadwa Ислом маданияти ва фани ассоциацияси раҳбари Билол Ал Будур, Корея мусулмонлар федерацияси президенти Ким Донг Ёк, Halal Italy Development президенти, «Ҳалол» фан ва технологиялари институти директори Карим Кристиан Бенвенуто ва бошқа 50 дан ортиқ хорижлик меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Ҳафталик доирасида Самарқандда «Замонавий исломий меъморчилик» кўргазмаси, «Кўнгил оҳанглари» фестивали, «Марказий Осиё — Ислом санъати маркази» халқаро форуми каби тадбирлар ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг