Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгилик! «Ўзсаноатқурилишбанк»дан бошланғич бадалсиз туризм кредити

Янгилик! «Ўзсаноатқурилишбанк»дан бошланғич бадалсиз туризм кредити

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда мижозларимиз ва юртимиз аҳолисидан келиб тушган таклифлар, уларнинг хоҳиш-истаклари ҳамда эҳтиёжларидан келиб чиқиб, «Ўзсаноатқурилишбанк» ички туризм хизматлари учун истеъмол кредити беришни йўлга қўйди!

Туризм истеъмол кредитини олиш учун банкка бор-йўғи қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

- паспорт нусхаси;

- охирги 12 ой мобайнидаги даромад тўғрисида маълумотнома;

- туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга маҳаллий туроператор тақдим этган шартнома;

- кафил ҳужжатлари (паспорт нусхаси ва охирги 12 ой мобайнидаги даромад тўғрисида маълумотнома).

Туризм кредити бошланғич бадалсиз, 3 йил муддатга, энг кам иш ҳақининг 100 баробаригача (17 224 000 сўмгача) берилади. Кредит суммаси туроператор ҳисоб рақамига ўтказилади.

Туроператор томонидан тақдим этилган шартномада барча туристик хизматлар учун харажатлар (транспорт, меҳмонхона, дам олиш масканлари, гид, овқатланиш, тарихий обидалар, музей, театр, кўнгилочар ҳамда спорт масканларига ташриф ва бошқалар) киритилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, юқорида келтирилган қарорга асосан, жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадлари Ўзбекистон Республикаси бўйлаб туристик йўлланмаларни туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган субъектлардан сотиб олишга йўналтирилган харажатлар суммасига камайтирилади.

Бунда туристик йўлланма (айирбошланадиган ваучер), авиа ва темир йўл чипталари, автотранспорт ташкилотларининг ҳисоб-фактуралари (чипталари) ва жойлаштириш воситалари чеклари тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

Ўзсаноатқурилишбанк ўз мижозларини юксак қадрлайди ва сиз учун янада қулай ҳамда замонавий хизматларни жорий қилишда давом этади!

Қўшимча маълумотларни Банкнинг исталган филиалидан, (0371) 200-43-43, 233-63-78 телефон рақамларидан ёки қуйидаги электрон манзилдан олишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг