Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Париждаги аукционда динозавр скелети деярли 1,5 миллион еврога сотилди

Париждаги аукционда динозавр скелети деярли 1,5 миллион еврога сотилди

Фото:«CC0 / WikiImages /»

 

Париждаги «Drouot» аукцион уйида динозавр скелети 1443000 еврога сотилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Скелетнинг баландлиги уч, бўйи эса ўн икки метр эканлиги айтилган. Аукцион ташкилотчилари ундан 450-550 минг доллар даромад олишни режалаштирган эди.

Бундан ташқари, мазкур динозаврдан кичикроқ аллозавр скелети 1408000 еврога сотилган. Ҳар иккала динозавр ёши 145 миллион йил дея баҳоланган.

Скелетларни битта коллекционер сотиб олгани хабар қилинган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг