Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пластмассада инсон учун хавфли бўлган 4 мингдан ошиқ модда топилди

Пластмассада инсон учун хавфли бўлган 4 мингдан ошиқ модда топилди

Олимлар пластмассада мавжуд бўлган 16 минг кимёвий моддаларни аниқладилар. Уларнинг 4000 дан ортиғи инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учун хавфли бўлиб чиқди.

Тадқиқот бир йил давом этди. Халқаро экспертлар гуруҳи пластик таркибида илгари тахмин қилинганидан кўра кўпроқ кимёвий моддалар бор деган хулосага келди. Улардан 4200 таси (26 фоизи) «доимий, ҳаракатчан ёки токсик» табиати туфайли ташвишга солмоқда. Ушбу рўйхатда тез-тез ишлатиладиган хом ашё, стабилизатор ва ранг берувчи моддалар мавжуд.

Ҳисоботда аниқланган 400 дан ортиқ кимёвий моддалар озиқ-овқат қадоқлари каби машҳур пластик маҳсулотларда топилган. Синовдан ўтган барча пластмассалар атроф-муҳитга хавфли кимёвий моддалар чиқарди.

Олдинги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, пластмасса таркибидаги баъзи моддалар, масалан, фталатлар репродуктив тизимга зарар етказиши ва болаларда астма хавфини ошириши мумкин. Перфлороалкил ва полифторалкил моддалар саратон ва иммунитет тизимининг бузилиши хавфини оширади.

Олимларнинг таъкидлашича, органик ифлослантирувчи моддалар тўғрисидаги Стокголм конвенцияси каби глобал шартномалар пластмассалардан фақат минглаб кимёвий моддаларни тартибга солади. Қолганлари ҳеч қандай тарзда тартибга солинмайди.

Тадқиқот муаллифлари пластик кимёвий моддаларни тартибга солишга ёндашувни ўзгартиришга чақиришди. Шаффофликни ошириш ва потенциал хавф туғдирадиган кимёвий моддаларни янада яқинроқ кузатиб бориш керак, дея хабар беради The Independent.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг