Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Попда энди қиз томон мебель сотиб олмайди

Попда энди қиз томон мебель сотиб олмайди

Фото: ЎзА

«Энди аввалгидай истиҳола қилмаяпмиз, қатъий назоратни ўрнатяпмиз. Талабимиз шу – бундан кейин мебелни келин томон сотиб олмайди. Йигитларда орият ва ғурур бўлса, бу тартибга амал қилишади» — деди Поп тумани 2-ФХДЁ бўлими мудираси Гулнора Алимова ЎзА мухбирига берган интервьюсида.

Г.Алимованинг таъкидлашича, туман ҳудуди катталиги боис бу ерда 2 та ФХДЁ бўлими фаолият юритади. Унга бириктирилган ҳудудда ўтган йилда 680 та никоҳ қайд этилган бўлса, 2018 йилнинг 2 ойида 65 тани ташкил этмоқда.

Гулнора Алимова
Фото: ЎзА

Тўй ва маросимлар миллий қадриятларимизга мос ўтказилмоқда. Масалан, тўйдан бир кун олдин бўладиган куёвнинг ўртоқлари ва қизнинг дугоналари қатнашадиган «Загс» маросими бекор қилинди. Қиз томон наҳорда берадиган ош йўқ қилинди. Тўйолди шаҳар айланишлари, бошқа ортиқча маросимлар ўтказилмаяпти. Масалан, «Олмазор» маҳалласида Нусратулло Аҳмедов ҳамда Одина Раҳмоналиеванинг намунали никоҳ тўйи барчага ибрат бўлди. Никоҳ тўйларига бундай муносабат келгусида ажримларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади.

Гулнора Алимова

Ўтган йилда туманда 2 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, суд қарори билан 231 та никоҳ бекор қилинган. Жорий йилнинг ўтган 2 ойида бу кўрсаткич 176 та оила ҳисобга олинган, шу йилнинг 2 ойида барбод бўлган оилалар туманда 42 тани ташкил қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг