Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пойтахтдаги гавжум кўчада яшил транспорт йўлаги ташкил этилиши мумкин

Пойтахтдаги гавжум кўчада яшил транспорт йўлаги ташкил этилиши мумкин

Пойтахтнинг энг гавжум кўчаларидан бирида яшил транспорт йўлагини яратиш таклиф қилинди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлигида йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштиришга қаратилган учрашувда «Тошкент шаҳрида кам углеродли транспортга инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш» лойиҳаси тақдим этилган.

Лойиҳа Глобал экологик фонд ва БМТ Тараққиёт дастури кўмагида ишлаб чиқилган бўлиб, пойтахтнинг энг гавжум кўчаларидан бири Шота Руставели кўчаси бўйлаб яшил транспорт йўлагини яратишни синов тариқасида таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, Хитойнинг «CRRC Group» компанияси вакиллари ишлаб чиқарилаётган транспорт воситалари ҳақида батафсил маълумот берган. Хусусан, ғилдиракли трамвайларнинг афзалликлари, қулайлиги, самарадорлиги ва сиғими ҳақида сўз юритилиб, уларни пойтахт транспорт тизимига интеграциялашуви таклиф этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг