Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Фармони билан АКТ вазири тайинланди

Президент Фармони билан АКТ вазири тайинланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан, Шерматов Шерзод Хотамович Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.

Ш. Шерматов шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Ш. Шерматов 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги ялпи йиғилишида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига шу кунгача Халқ таълими вазири лавозимида ишлаб келаётган Шерматов Шерзод Ҳотамович номзоди маъқуллангани тўғрисида хабар бергандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг