Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент янги фармонни имзолади

Президент янги фармонни имзолади

Фото: Президент матбуот хизмати

Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, аҳолини манзилли ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари белгиланди:

  • комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий ҳимоя тизимини жорий қилиш;
  • ижтимоий ҳимоя тизими самарадорлиги ва манзиллилигини ошириш орқали аҳолининг кўмакка муҳтож қатлами ижтимоийлашувини таъминлаш;
  • ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасигача ташкил этиш, оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган аҳолига индивидуал ёндашувга мувофиқ ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш;
  • аҳолининг ижтимоий суғурта механизмлари билан қамраб олинишини кенгайтириш;
  • хавф гуруҳларига тушиб қолган оилаларни аниқлаш ва комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатиш орқали уларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт кечириши учун қулай муҳит яратиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик), шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилди.

Янги агентлик тузилмасига 2023 йил 15 июндан бошлаб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидан:

  • Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
  • Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий марказлари;
  • Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказиҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;
  • Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази;
  • кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун «Мурувват» ва «Саховат» интернат-уйлари;
  • Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати;
  • кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;

2024 йил 1 январдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидан:

  • Болалар уйлари;
  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан меҳрибонлик уйлари;
  • маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимидан вояга етмаганлар билан ишлаш секторлари ҳамда оилавий болалар уйлари;

2024 йил 1 августдан бошлаб:

  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидан алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларкўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари;
  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимидан имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари;

2025 йил 1 январдан бошлаб:

  • Ички ишлар вазирлиги тизимидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари;
  • Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидан Ижтимоий суғурта жамғармаси ўтказилади.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг Паралимпиячиларнинг матонат мактабини 2023 йил 15 июндан Агентлик тузилмасига ўтказиш ҳамда Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтининг фаолиятини ҳамкорликда мувофиқлаштириш бўйича таклифи маъқулланган.

Агентлик аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентлик ўз фаолиятини бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил равишда амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ янги тузилган агентликнинг асосий вазифалари маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг