Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокуратура ходимлари Бухорода пахтага қўшиб ёзганларни ушлади

Прокуратура ходимлари Бухорода пахтага қўшиб ёзганларни ушлади

Бош прокуратура департаменти Ромитан туман бўлими ходимлари Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Шофиркон туманидаги «А» фермер хўжалиги трактор ҳайдовчиси Т.Қ. фермер хўжалиги мансабдор шахслари билан олдиндан тил бириктириб, тиркама оғирлигини сунъий равишда ошириб, ҳақиқатда топширилмаган 1,6 млн. сўмлик 460 кг. пахтанинг ортиқча ҳисоблаб ёзилишига эришган.

Шунингдек, тадбирда «А» фермер хўжалиги мансабдор шахслари тиркама оғирлигини сунъий равишда ошириш йўли билан 2018 йилги пахта ҳосилидан аслида топширилмаган жами 21,4 млн. сўмлик 4236 кг. пахта хомашёсини «Шофиркон пахта тозалаш» АЖ балансига ноқонуний ўтказган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан «А» фермер хўжалиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг