Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокуратура ходимлари уч ҳудудда доллар сотаётганларни қўлга олди

Прокуратура ходимлари уч ҳудудда доллар сотаётганларни қўлга олди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Ш.И. ва А.Х. фуқаро Р.Ш.дан жами 5 700 АҚШ долларини 73,4 млн сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 63,4 млн сўмни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Департаментнинг Бувайда тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айрибошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Д.У. фуқаро Х.Ш.га 3 500 АҚШ долларини 45 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўка тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Б. фуқаро Қ.Ш.га 3 300 АҚШ долларини 42,7 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 4 750 АҚШ доллари, 307 минг Россия рубли ва 65,1 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг