Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда 2006 йилда вафот этган фуқаро «иштироки»да далолатнома тузилди

Қашқадарёда 2006 йилда вафот этган фуқаро «иштироки»да далолатнома тузилди

Фото:http://bahsnews.uz

Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти фуқаро Р.Саъдуллаева мурожаати асосида фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритди. Аризада Қарши шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари 2014 йил 16 январда тузган далолатномани ғайриқонуний деб топиш ва унинг асосида ҳисобланган 1 млн. 669 минг 20 сўм қарздорликни ундирувдан чиқариш ва жабрланувчига етказилган маънавий зарар учун 5 млн. сўм товон пули ундириш сўралди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Гап шундаки, фуқаро Р.Саъдуллаеванинг уйида электр ҳисоблагич ўрнатилган бўлса-да, корхона томонидан Қарши шаҳридаги хонадонларда электр энергиясидан фойдаланишни ўрганиш бўйича жалб қилинган Нишон тумани электр тармоқлари корхонаси ходими Б.Ғайимназаров 2014 йил 16 январда «ҳисоблагич ўзбошимчалик билан алмаштирилган» деб далолатнома тузади. Ажабланарли томони шундаки, ушбу далолатномага Р.Саъдуллаева эмас, унинг 2006 йили вафот этган отаси С.Турдиев иштирок этди деб, ҳатто марҳумнинг имзоси ҳам қўйилган экан.

Суд фуқаролик ишлари бўйича материал¬ларда тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, далилларга ҳуқуқий баҳо берди ва истеъмолчининг талабини қисман қаноатлантирди. Яъни Қарши шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимларининг тузган далолатнома ғайриқонуний деб топилди ва Р.Саъдуллаева хонадонига ҳисобланган 1 млн. 669 минг 20 сўм қарздорликни ундирув рўйхатидан чиқариш мажбурияти юклатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг