Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги «Malibu 2» дрифт пайтида ушланди

Қидирувдаги «Malibu 2» дрифт пайтида ушланди

МИБ Жиззах вилояти бошқармаси иш юритувида тижорат банки фойдасига 160 млн сўм кредит қарзини ундириш ҳақида ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, гаров сифатида қўйилган «Malibu 2» русумли автотранспорт воситаси қидирувга берилган эди. Сабаби — автомашина эгаси уни хатловдан яшириб келган.

Олиб борилган қидирув тадбирлари давомида мазкур автомашина Арнасой тумани марказида аниқланди. Маълум бўлишича, ҳайдовчи тунда ушбу машинада дрифт қилиб, уни танишларига «кўз-кўз» қилаётган вақтда ушланган.

Вилоят ЙХХБ ходимлари ҳамда Бюронинг қидирув шўъбаси ходимлари ҳамкорлигида автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.

Эндиликда ушбу автотранспорт воситаси аукцион савдолари орқали сотилиб, тушган маблағлар кредит қарзини қоплашга йўналтирилади.

Қўшимча қилинишича, ҳайдовчи мазкур ҳаракатлари сабабли аввалдан автомашина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилгани ҳам аниқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг