Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қишлоқ хўжалиги бўйича атоқли олим вафот этди

Қишлоқ хўжалиги бўйича атоқли олим вафот этди

Техника фанлари доктори, профессор, «Фидокорона хизматлари учун»  ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари соҳиби Маҳамад Тошболтаев 77 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди. 

Маҳамад Тошболтаев 1947 йил 18 февралда Фарғона вилоятида туғилган.

Маҳамад Тошболтаев қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб, 19 нафар фан доктори, докторант, мустақил тадқиқотчи ва магистрларга илмий раҳбарлик қилган. У жами 726 та илмий ишларнинг, жумладан 73 та ихтиро, 78 та монография, китоб ва рисола ҳамда 575 та илмий мақола муаллифидир.

Умрининг сўнгига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Xabar.uz марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг