Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қишлоқ хўжалиги ерлари янгича тартибда ижарага берилади

Қишлоқ хўжалиги ерлари янгича тартибда ижарага берилади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартиби янгиланди. Бу Президентнинг ПФ–68-сонли фармони билан белгиланди ва 2026 йил 1 майдан кучга кирди.

Ҳужжатга кўра, ерлар энди аввал белгиланган ягона тартиб асосида, асосан аукцион савдолари орқали тақсимланади. Бу ердан фойдаланишда шаффофлик ва рақобатни оширишга қаратилган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоят ҳокимлари таклифи асосида 50 гектардан 500 гектаргача ерлар саноат усулидаги плантациялар ва чорвачилик учун ажратилиши мумкин. Бу ҳолда ерлар фақат белгиланган мақсадда фойдаланиш шарти билан аукционга чиқарилади.

Ер участкаларини ижарага бериш жараёнида бозор механизмларини кенг жорий этиш, ресурслардан самарали фойдаланиш асосий мақсад сифатида белгиланган.

Янги тартибга кўра, аукционга чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархи уларнинг норматив қийматининг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

Агар лот биринчи савдода сотилмаса, ҳар бир такрорий аукционда унинг нархи босқичма-босқич 10 фоизга пасайтириб борилади. Биринчи аукцион ер ҳақидаги эълон берилганидан сўнг 15 кун ичида ўтказилади. Такрорий савдолар эса қисқа муддатда — 1 кун ичида ташкил этилади.

Яйловлар, пичанзорлар ва лалми ерлар учун алоҳида тартиб жорий этилди. Уларнинг бошланғич нархи ер норматив қийматининг 1 фоизи даражасида белгиланади.

Шу билан бирга, аукционга тайёрлаш, ер тузиш лойиҳалари ва ижара ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ҳам ушбу нархга қўшилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг