Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қизчалар онаси тарбиясига қайтди

Қизчалар онаси тарбиясига қайтди

Ёши улуғларнинг фикрича, қиз боланинг бахти кўпроқ уйда онасидан олган тарбиясига боғлиқ.  

Қизлар ҳали вояга етмагани, она тарбиясига муҳтожлиги сабаб суд ҳам 8 ва 6 ёшли икки қизалоқни онаси тарбиясига олиб берилишини белгилаган.

Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг 08.12.2023 йилдаги ижро ҳужжатига кўра, 2 нафар болалар отаси Н.Б.дан онаси  Х.Б. тарбиясига олиб берилиши кўрсатилган бўлиб, ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Асака туман бўлими ходимлари ижро ҳаракатлари олиб борди.

Масъул идора вакиллари билан ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида Х.Б.нинг икки нафар қизи унинг тарбиясига олиб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг