Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўқонга йўл олган «хавфли юк» тўхтатилди

Қўқонга йўл олган «хавфли юк» тўхтатилди

Фото: ДХХ

Фарғона вилоятида ДХХ, божхона ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳрига йўл олган «хавфли юк» тўхтатиб қолинди.

Аниқланишича, қўқонлик икки нафар шахс (1994 ва 2002 й.т.) қўштепалик танишининг (2001 й.т.) «Gentra» автомашинасида Фарғона туманига бориб, қўшни давлатдан ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 11 650 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситасини қабул қилиб олишган.

Гуруҳ аъзолари ортга қайтаётган вақтда Учкўприк туманида тўхтатилган. Шу пайтда улар дори воситаларини машинадан улоқтириб, воқеа жойидан қочишга уринишган, бироқ тезкор ходимлар томонидан қўлга олинган. Маълум бўлишича, ушбу дориларни Фарғона ва Қўқон шаҳарларида сотиш режалаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг