Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда $5,1 млрдлик майнинг ва дата-марказлар қурилмоқда

Қорақалпоғистонда $5,1 млрдлик майнинг ва дата-марказлар қурилмоқда

Қорақалпоғистонда рақамли инфратузилма соҳасида умумий қиймати 5,11 млрд доллар бўлган олтита йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев маълум қилди.

Лойиҳалар доирасида учта майнинг мажмуаси ва учта дата-марказ барпо этилади. Айни пайтда улар амалга ошириш босқичида.

Мазкур лойиҳалар Қорақалпоғистон ҳудудида ташкил этилган Bes Qala Mining Valley махсус майнинг зонаси билан боғлиқ. Ушбу ҳудуд рақамли технологиялар ва майнинг соҳасига инвестиция жалб қилиш учун мўлжалланган.

Шу билан бирга, минтақада энергетика қувватларини ошириш бўйича ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси билан ҳамкорликда қиймати 3,3 млрд долларлик шамол электр станцияси қурилмоқда. Шунингдек, 260 млн доллар инвестиция киритилган «Нукус-2» шамол электр станцияси ишга туширилган.

Ҳозирча янги майнинг мажмуалари ва дата-марказларнинг қуввати, ишга тушириш муддатлари ҳамда яратиладиган иш ўринлари сони очиқланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг